Жайрон популяцияси – қўлда кўпайтириб ташкил этилган, бошқа популяциялардан ажралган, сунъий равишда бошқарилади. 1977 йилда 39-55 та бир хил репродуктив ёшдаги, така ва совлиқлар сони муқобил жайрон олиб келиниб популяцияга асос солинган.
Популяция ресурсларидан фойдаланиш 1980 йилдан бошланган ва ҳозиргача давом этмоқда.
Экомарказ фаолияти давомида ёввойи популяцияларни ҳосил қилиш ва уларнинг барқарорлигини сақлаш мақсадида 822 та жайрон табиатга қўйиб юборилган.
Жайронларнинг 287 таси ҳайвонот боғлари ва шахсий коллекцияларга сотилган.
Овлаш учун 78 тагача лицензия берилади.
Зотини яхшилаш мақсадида (овчи итлар билан қувиб) сараланган жайронлар сони – 120 та.
Жайрон популяцияси 2010 йилда 794 та жайрондан иборат бўлди.